ИССИҚЛИК ТЕХНИКАСИ

ИССИҚЛИК ТЕХНИКАСИ — иссиқ лик олиш, тақсимлаш, ташиш, ундан хўжалик ва рўзғорнинг турли тармоқларида фойдаланиш билан шуғулланадиган техника тармоғи; ёқилғининг кимёвий энергиясини иссиклик, механик, электр энергиясига айлантиришнинг асосий қонуниятларини, шунингдек, энергетика қурилмаларида ишлатиладиган иш жисмларининг хоссаларини, Иссиқлик техникаси қурилмаларининг ишлаш тарзини ва уларни қуришни ўрганиш билан шуғулланадиган фан. Термодинамика, иссиклик узатиш, ёниш назариялари Иссиқлик техникасининг назарий асослари ҳисобланади. Иссиқлик техникасида табиий органик ёқилғи асосий иссиклик манбаи бўлиб хизмат қилади. Булардан ташқари, ядро ёқилғиси, қуёш энергиясидан (қ. Гелиотехника, Гелиокурилма ҳам фойдаланилади. Шунингдек, иккиламчи иссиклик ресурсларидан (мас, металлургия печларининг газларидан), электр энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантириш натижасида ҳосил бўладиган иссиқликдан (қ. Жоул-Ленц қонуни) фойдаланилади. Иссикликдан фойдаланиш усули бўйича Иссиқлик техникасининг асосий йўналишлари — иссикликдан фойдаланиш ва иссиклик энергетикасига бўлинади. Иссиқликдан фойдаланиш да иссиқлик бошқа турдаги энергияга айлантирилмай истеъмол қилинади; металлургия, кимё, озиқ-овқат саноатларида, нефтни қайта ишлашда ва иши иссикликни келтириш ҳамда олиб кетишга, жисмлар орасида иссиклик алмашинишига асосланган аппаратлар, машиналар ва қурилмалар қўлланиладиган хўжаликнинг бошқа тармокларда катта аҳами-ятга эга. Иссиқлик энергетикаси иссиқликни механик энергияга (иссиқлик двигателя apuna), электр энергиясига (магнитогидродинамик генераторлар, термоэлектр генераторларда) айлантириш б-н, шунингдек, ҳосил қилинган механик энергияни бошка турдаги энергияга айлантириш билан боғлиқ. Иссиқлик энергиясини механик энергияга айлантирадиган қурилмалар билан бирга ишлатиладиган иссикдик-куч курилмалари ст-ялар деб аталади (мас, компрессор ст-яси, насос ст-яси, электр ст-я ва б.). Иссикликдан технологик ва маиший мақ-садларда фойдаланиш турли иситиш, иссиклик билан таъминлаш тизимлари ёрдамида амалга оширилади. Иссиқлик техникасида сунъий совуқ ҳосил қилиш техникаси ҳам муҳим ўрин тутади (қ. Совитиш техникаси).