ИСРОИЛ ПОДШОЛИГИ

ИСРОИЛ ПОДШОЛИГИ — Шим. Фаластинда мил. ав. тахм. 928—722 й. ларда мавжуд бўлган давлат. ИсроилЯҳудия подшохлиги парчаланиб кетгач, ривоятларга кўра, 12 та исроиляҳудий қабиласидан 10 тасининг бирлаштирилиши натижасида ташкил топган. Пойтахтлари: Сихем (ҳоз. Наблус), 876 й. дан кейин — Самария. Оссурия подшоси Саргон II томонидан босиб олинган.