ИСРО ВА МЕЪРОЖ — ислом тарихида Муҳаммад (сав) нинг Маккадан Қуддусга қилган тунги сайри (исро) ҳамда Қуддусдаги Ақсо масжидидан осмонга кўтарилиши (меърож). Бу ҳакда Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларда кенг маълумотлар берилган. Бу ҳоди-са илоҳий мўъжизалар турига киргани учун моддийлик ва аклий далиллар билан чегараланувчи кишилар уни инкор этадилар. Ҳадис ва ривоятларда айтили-шича, Муҳаммад (сав) Жаброил (ас) бошчилигида тунда кўп йиллик масофани босиб ўтиб, бу самовий саёҳатларидан бой хотиралар билан қайтганлар. Жумладан, етти қават осмон оралиқларида ўзларидан олдинги ўтган йирик пайғамбарлар билан мулоқотда бўлганлар. Жаннат ва дўзахни томоша қилганлар.
5 вақт намоз ҳам шу кечада фарз қилинган. Бу ҳодиса тасвирлаб ёзилган кўпгина асарлар мавжуд. Исро ва меърож ва м. кечаси ислом оламида диний байрам сифатида ҳар йили ҳижрий ражаб ойининг 27-кечасида нишонланади.