ИСМОИЛОВА

ИСМОИЛОВА Коммуна (1927.15.12, Хива) — хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1964). ўрганч педагогика интининг ҳаваскорлик тўгарагида Хоразм термаларини ижро этиб танилган. 2-жаҳон уруши йиллари Гавҳар Рахимова раҳбарлигидаги хотин-қизлар концерт бригадасида иштирок этган. Хоразм мусиқали драма театрида (1946), Ўзбек ашула ва раке ансамблида (1947), Ўзбек давлат эстрадасида (1948-51), Ўзбек давлат филармониясида (1952 — 59), Ўзбекистон телевидение ва радиоси ўзбек халқчолғулари оркестри ҳамда мақом ансамблида (1959—88) яккахон хонанда. 1985 й. дан 3. Ғаниева номидаги Ветеран аёллар ансамбли қатнашчиси. Исмоилова Наво мақомидан Чапандози Наво ва унинг Қашқарчасини, Рост мақомидан Савти Ушшоқ Қашқарча-сини, Сарахборлар тароналарини, Насри Бает тароналарини ва хоразмча Рост мақомининг Насри Ушшоқ шўъбасини («Шитоб айлаб») ва б. маком парчаларини ижро этган. Ўзбек халқ қўшиклари ва замонавий ашулалардан «Уйланма», «Ёшлик чоғимда», «Ши-фокорлар» ва б., бастакорлардан Ю. Ражабий, Ф. Содиқов, К. Отаниёзов, М. Мирзаев асарлари, турли халқлар (рус, украин туркман, қозоқ) қўшиқлари Исмоилова репертуаридан ўрин олган.