ИСКАНДАРДАРЁ

ИСКАНДАРДАРЁ — Тожикистондаги даре. Ҳисор тоғ тизмасининг шим. ён бағридаги Искандаркўлдан бошланиб шим. шарқ томон оқади ва Яғнобдарё билан қўшилиб Фондарёни ҳосил қилади. Уз. 20 км, ҳавзасининг майд. 950 км2. И. музлик ва қор сувларидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи Искандаркўлдан чиқиш жойида 19 мУсек. Ҳар 1 м3 сувида ўрта ҳисобда 16 г лойқа бор.