ИСКАБТОПАР ИСИТМАСИ

ИСКАБТОПАР ИСИТМАСИ, пап патичи иситмаси — вирус қўзға-тадиган ўткир инфекцион касаллик. Инфекция искабтопарлар (флебото-муслар) чақиши орқали юқади. Вирус искабтопарнинг 3 насли мобайнида сакланади ва мавсум сайин улардан кишиларга ўтади. Искабтопар иситмаси Ўрта денгиз соҳилида, Яқин Шарқда, Ҳиндистон, Ша-ркий Африка, Марказий ва Жан. Америкада бор. Ўрта Осиёда ондасонда учрайди. Яширин даври 3—6 кун. Т-ра бир неча соат ичида 38—40° гача кўтарилиб, 2—3 кундан кейин тушади. Бе-морнинг дармони қурийди, боши, мус-куллари оғрийди, кўзида оғриқ сезилади; юзи ва танасининг юқори қисми керкади, қизаради; кўз оқи ҳам қизаради; баъзан кўнгли айниб, қусади. Т.-ра тушгач, дармонсизлик узоқ давом этади. Искабтопар иситмасини врач аниқлайди вадаволайди. Олдини олиш: бемор искабтопарлар кира олмайдиган алоҳида хонага ётқизилади; искабтопарлар йўқ қилинади.