ИШРАТХОНА — Самарқанддаги меъ-морий ёдгорлик. Амир Темур даврида қурилган (1397—98) боғи Дилкушо ўртасидаги кўшк биноси. Ишратхонанинг меъморий шакллари, нафис безаклари хашаматли.
Баланд девор билан ўраб олинган боғ ўртасидаги куркам иморат — кўшки Дилкушо (тарҳи 30×22,4 м) пештоқининг икки қанотига икки ошёнли хоналар ёндошган. Изораси тошдан, безаклари силлиқ ғиштдан, чоклари фе-руза ва ложувард ранг кошин билан қопланган. Пештоқ равоғи ичида яна бир кичик равоқ бўлиб, унинг ички деворига изора ишланган. Икки ёнидаги кичик эшикчалар ва дарвоза орқали ичкарига кирилган. Икки ошён баландлигидаги катта хонақоҳ — миёнсарой (тарҳи 8×8 м) тўридаги эшик орқали ташқарига чиқилган. Жан. дан 3 хонали саройга ўтилади. Шим. дан эса мехробли, узунчоқ хонаи хос (тахминларга кўра, кўшк масжиди)га ўтилган. Ми-ёнсаройнинг ташқи бурчакларида 4 айлана зина бўлиб, улар орқали юқоридаги ошён хона (ҳужра) ларга ва гумбаз томга чиқилган. Миёнсарой остидаги 8 қиррали ер ости «сардоба» — тагхонасида сарой мулки ва озиқовқат маҳсулотлари сақланган. Тагхона изораси кошин ва тошдан ишланган.
Миёнсарой шипи жуда мураккаб ўзаро кесишувчи равоклар ва бурчаклардаги қалқонсимон бағаллардан ташкил топган. Изораси кошинкори нақш, унинг тепаси оппок, ганч устига ишланган рангбаранг нақшинкор гуллар чама’нзорига айланган. Улар орасида бир оз бўртиб турган кундал гуллари хонани янада жилвадор этган. Миёнсарой усти ташқи томондан иккинчи гумбаз билан қопланган. Бу гумбаз баланд давра чамбаракка урнатилгани учун ҳам қадди расо ва маҳобатли. Чамбарак юзаси гириҳли кошинкор нақшлар билан безатилган. Гумбаз бутунлай феруза ғиштлар билан крпланган. Шунинг учун ҳам кўшк кейинроқ «кўк гумбаз» номи билан аталган. Ишратхона даги ислимий ва гириҳ нақшлар, зарҳал кундал безаклар миллий меъморлик хазинасидаги ноёб дурдоналардан ҳисобланади.
Ҳозир ҳам Ишратхонанинг қолдиклари гарчи анча қисмини йўқотган бўлсада, куркам ва жозибали кўринади. Унинг баланд гумбази 1903 й. даги кучли зилзила вақтида қулаб тушган. Пекин гумбаз тузилишини 1872 й. да олинган су-ратдан аниқлаб олиш мумкин. Ишратхона биноси Амир Темур Самарканд атрофида алоҳида ихлос б-н, шахсан ўзи назо-ратида қурилган боғ кўшклари ичида энг машҳури ва энг мухташами сифатида, айниқса сакланиб қолган ягона намуна сифатида Ўзбекистон меъморлиги тарихида алоҳида ўрин тутади.
Ад.: Зоҳидов П. Ш., Меъмор олами, Т., 1996.