ИСҲОҚОВА

ИСҲОҚОВА Малоҳат (1925.15.1, Мар-ғилон) — ўзбек раққосаси, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1974). Янгийўл театрида (1942—49), Муқимий театрида (1949—54) якка раққоса. Андижон театрида раққоса ва бош балетмейстер (1954 — 80; 1989 й. дан). 1980—84 й. лар Андижон вилоят филармониясининг директори. Уста Олим Комилов, М. Турғунбоева, И. Оқилов, Р. Каримова ва б. дан рақс сирларини ўрганган. Ижодининг шаклланишига М. Турғунбоеванинг рақс йўли катта таъсир кўрсатган. Рақслари нафис ва назокатли, шодон ва мардонаворлиги билан ажралиб туради. «Танавор», «Муножот», «Сийнахирож», «Гўзал тонг», «Най навоси», «Гулруҳ», бухороча, тожикча, хоразмча, ҳиндча ва б. рақсларни маҳорат б-н ижро этган. «Азиз ва Санам», «Нурхон», «Ватан ишқи», «Нодира», «Равшан ва Зул-хумор» каби спектаклларнинг рақсларини саҳналаштирган. Андижон вило-ятида «Қирқ қиз», «Андижон самоси», «Бахт», «Ёшлик» ашула ва рақс ансамбллари, Андижон ш. 2маданият уйи қошидаги «Мақомчилар» халқ ансамблининг ташкилотчиси.