ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВОСИТАЛАРИ БОЗОРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВОСИТАЛАРИ БОЗОРИ — и. ч. учун зарур бўлган барча турдаги меҳнат қуроллари, хом ашё, ёқилғи, материаллар олди-сотди қилинадиган бозор. Унга товар биржаси, савдо уйлари, савдо-воситачилик фирмалари, тижорат компаниялари ва марказлари, лизинг компаниялари, аукционлар, ярмаркалар, давлат захиралари ва суғурта фондлари, стандартлар ва нархлар бўйича давлат инспекциялари, монополиядан чиқариш қўмиталари ва б. киради. Бозор муно-сабатлари и. ч. воситаларини барча ис-теъмолчи корхоналарга, корхона соҳибларига ва аҳолига эркин нархларда сотиш имкониятларини яратишни такого этади. Бу эса, ўз навбатида, замонавий асбоб-ускуналар, техника воситаларини и. ч., уларнинг сифатини яхшилаш ҳамда сотиш инфратузилмаси (ахборот, реклама, маркетинг хизма-ти) ни яратиш билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш воситалари бозорида улгуржи савдо-сотиқ юз беради, ресур-сларга талабгорлар ресурс етказувчилар билан шартнома асосида иш юритади. Ресурс бозорининг бош бўғини товар биржаси ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситаларини харид қилувчиларга қ. ҳ. ва саноат тармоқлари корхоналари, тоғ-кон, озиқовқат, кимё саноатлари, қурилиш, мебелсозлик, транспорт, алоқа, коммунал хўжалиги, маиший хизмат ва б. соҳалар корхоналари киради.