ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВАҚТИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВАҚТИ — капи тал (корхона воситалари)нинг и. ч. жараёнида бўлиш муддати. Ишлаб чиқариш вақти воситаларининг корхонага тушгандан бошлаб, тайёр мақсулот ишлаб чикарилгунча кетган вақтни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш вақти маҳсулотнинг мураккаблиги, технологик жараён (и. ч. жараёнининг механи-зациялашганлиги ва автоматлашганлиги), ишчилар малакаси ва б. омилларга боғлиқ. Ишлаб чиқариш вақти меҳнат предметлари ва қуролларининг ишлатилмай сақланиб туриш даври, бевосита иш жараёни даври, танаффуслар учун кетадиган даврдан иборат. Айланма маблағларнинг и. ч. захираси сифатида турадиган вақти корхонанинг хом ашё ва материаллар билан таъминланишига боғлиқ. Иш даври эса мазкур корхонада тайёрланаётган маҳсулотнинг хусусиятларига, техника ва и. ч. технологиясининг та-раққиёт даражасига, танаффуслар вақ-ти, маҳсулотнинг хусусиятларига ва уни тайёрлаш усулига, шунингдек, и. ч. ва меҳнатни ташкил қилиш даражаси (машина ва агрегатларнинг иш режи-ми, корхона неча сменада ишлаши ва шунга ўхшашлар)га боғлиқ. Иш даври ва танаффуслар биргаликда ишлаб чиқариш циклини ташкил қилади. Илғор техника ва технологияларни и. ч. га жорий қилиш Ишлаб чиқариш вақтини қисқартириш имконини беради.