ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦИКЛИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦИКЛИ — меҳ нат предметлари (хом ашё, материаллар) нинг муайян маҳсулотни тайёрлашни бошланишидан то тайёр маҳсулот қилиб чиқаришгача и. ч. жараёнида бўлиши даври, ишлаб чиқариш вақтининг таркибий қисми. Маҳсулот Ишлаб чиқариш цикли — иш даври (тайёр маҳсулот олиш учун кетган вақт) ва и. ч. жараёнидаги танаф-фуслар (операциялар орасидаги давр ва сменалар ўртасидаги вақт)дан иборат. Ишлаб чиқариш циклининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичи унинг муддати ҳисобланади; бу муддат ишлаб чиқариш характерига қараб, соат, кун, ой билан ўлчанади. Унинг қисқариши маҳсулот и. ч. ни, капитал айланишини тезлаштиради. Ишлаб чиқариш цикли жараёнларини автоматлаштириш ва илгор технологияни жорий этиш, Ишлаб чиқариш циклини қисқартиришнинг муҳим омилларига киради.