ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЖРИБАСИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЖРИБАСИ — тажриба хўжаликлари, ширкат ва жамоа хўжаликлари далаларида ўтказиладиган тажриба. Дала тажрибасининг у ёки бу агротехнологик тадбир қўлланилганда энг юқори самара олинган жуда яхши вариантлари асосида ташкил этилади. Синовлар муайян зонанинг иқлим-тупроқ хамда ташкилий-хўжалик шароитларига хос муҳитда янги технология ёки агротехнологик тадбирнинг самарадорлигини тадқиқ этиш учун ўтказилади. Тажриба ўтка-зиш усули мазкур хўжаликда қўлланиладиган барча и. ч. жараёнлари билан му-вофиқлаштирилади. Тажриба тупроқ унумдорлиги мазкур зона учун энг хос, бир хил бўлган далада ўтказилади. Тажриба пайкалларининг катталиги қ. х. ма-шиналарида фойдаланишга имкон берадиган, узунлиги тажриба ўтказилаё-тган даланинг бўйига тенг бўлиши ке-рак. Ишлаб чиқариш тажрибасининг схемаси мураккаб бўлмаслиги лозим: у 2—4 вариантдан иборат бўлиб, 3—4 такрорийликда ўтказилиши керак. Экин турлари бўйича Ишлаб чиқариш тажрибасида кўчат қалинлиги ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши, ҳосил микдори ва унинг таркиби, ўрганилаё-тган агротехник тадбирларнинг тупроқ унумдорлигига таъсири ҳисобга олинади, шунингдек, ўрганилаётган тадбирлар ва хўжалиқда қўлланиладиган ишлов бериш технологияси қиёсий баҳоланади.