ИШКАШИМ, Шикасим, Сака-сем (маҳаллий аҳоли талаффузида Шикошум) — Тоғли Бадахшондаги тарихий туман ва шаҳар. Панж дарёсининг юқори оқимида жоилашган. «Сака» ва «сама» сўзлари ҳинд-орий тилларида «Саклар мамлакати» маъно-сини билдиради. 10-а. да И. Воҳон ҳокимлигининг марказий шаҳри бўлган. 14-а. да Марко Поло Скасем, яъни Ишкашим деб аталувчи катта вилоят ҳақида сўзлаб, унинг аҳолисининг тили бошқалардан фарқ қилишини қайд этган. Дарҳақиқат Ишкашим ва Воҳон тили қўшни вилоятлар тилларидан ҳозиргача ажралиб туради. Қадимда И. Воҳон зардуштийларининг диний маркази ролини ўтаган. Ишкашим атрофидан мил. ав. 8—6-а. ларга оид мозорқўрғон топилган. Ундаги дафн удуми зардуштийликнинг маҳаллий кўриниши талабларига кўра, амалга оширилган, унинг таркибига қад. помирликларнинг тоғ эчкисига сиғиниши амаллари ҳам кирган. Илк ўрта ас-рларда воҳонликлар Олов ва Қуёшга сиғинганлар. Ишкашимда «Рамузд» сўзи Қуёшни англатиб, у зардуштийлар худоси Аҳурамазда номини ўзгартирилган шакли бўлган.
Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX— начала XIII вв. Т., 1996.