ИШЧИ-ЁШЛАР ТЕАТРИ

ИШЧИ-ЁШЛАР ТЕАТРИ — ҳаваскор лик ва ярим-профессионал театр тури. 20-й. ларнинг 2-ярми, 30-й. ларнинг бошида кенг тарқалган. Тошкентда 1929 й. рус, 1930 й. ўзбек И.-ё. т. очилди. Бу театрларнинг репертуари сиёсий ташвиқот характерида бўлиб, спектаклларда мусиқа, рақс, ҳазил-мутойибалар билан кундалик ҳаёт акс эттирилди. Ижрочилар, асосан, ишчи йигит ва қизлардан иборат бўлган. И.-ё. т. нинг спектакллари ярим импровизация ха-рактеридаги сценарийлар асосида қурилиб, ҳақиқий драматургия, мумтоз меросдан чекинишга, схематизмга, юзакиликка ва актёрлик ижро маданиятининг сусайишига олиб келди. 1932 й. 23 апр. дан йирик профессионал даражадаги И.-ё. т. давлат театрига айлантирилди. Ҳаваскорлик жамоалари эса касаба уюшмалари ихтиёрига ўтказилди.