ИШ ЎРНИ

ИШ ЎРНИ — муайян касбдаги бир ходимнинг меҳнат вазифаларини амалга ошириши учун мослаштирилган ва ишни бажариш учун и. ч. воситалари, меҳнат қуроллари билан жиҳозланган жой. Корхона ёки ташкилотларда Иш ўрни иш графиги ва сменалар сонини, таътилларни ҳисобга олган ҳолда, ишлайдиган ходимлар сонига тенг бўлиши ке-рак.