ИШ АРАЛАШМАСИ

ИШ АРАЛАШМАСИ — инки ёнув двигатели цилиндрида янги киритилган ёнувчи аралашма билан олдинги циклдан қолган ишланган газларнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўладиган аралашма; двигатель цилиндрларида ёниб, иш бажаради. Карбюраторли двигателда Иш аралашмаси шам (свеча) билан ўт олдирилади, дизелца цилиндрда кучли қисилиши натижасида қизиган ҳавода ўз-ўзидан алангаланади.