ИРТИШ-ҚАРАҒАНДА КАНАЛИ

ИРТИШ-ҚАРАҒАНДА КАНАЛИ — Қозоғистон Республикасидаги йирик канал. И. – Қ. к. Иртиш дарёсидан (Павлодар вилояти Ермек ш. дан 5 км узоқликда) бошланиб, Марказий Қозоғистон ҳудудини шим. шарқдан жану-би-ғарбга кесиб ўтади ва Жезқазған шаҳри яқинида тугайди. Канал қурилиши 1974 й. да тугалланган, унинг 1навбати (уз. 458 км) 1962—67 й. ларда қурилган. Сув 22 босқичда насослар оркали 420 м гача баландликка кўтариб берилади. Сув ўтказиш имконияти 72 м3/сек. Каналнинг эни 40 м, чуқ. 7 — 10 м. Каналда 11 гидроузел, 22 насос ст-яси, 2 сув омбори, 14 тўғон ва б. қурилган. Каналнинг 2навбати уз. 520 км (Жезқазған ш. гача). Карағанда, Жезқазған, Остона ва қисман Павлодар вилоятларининг саноат ва қ. х. корхоналарини, Экибастуз, Карағанда, Темиртау шаҳарларини сув билан таъминлайди. 50 минг га дан кўпроқ ер сугорилади, чўл яйловларга сув чикарилган.