ИРҚЛАР

ИРҚЛАР — Homo sapiens тури ичидаги систематик гурухлар. Ҳар бир ирқ ўзига хос ирсий белгилар, мас, кўз, соч ва тери ранги, юз ва бош қутиси шаклига биноан бошқа ирклардан фарқ қилади. Ҳоз. одамлар 3 та: экваториал (негроид, австралоид), евросиё (европоид), осиёамерика (монголоид) ёки 5 та (негроид, австралоид, европоид, монголоид, американоид) йирик ирқларга бўлинади. Ҳар бир ирқ ичида яна кичикроқ, яъни кенжа Ирқлар бўлади. Mac, экваториал ирқ негр, негрилл, бушмен, австралия ва б. иркларга; европоид ирқ эса атлантика-болтиқ, Ҳинд-Ўрта денгизи, ўрта европа ва б. га; монголоид ирқ шим. осиё, арктика, жан. осиё ва б. га ажралади.

Ирқлар палеолитнинг сўнгги даврларида бундан 40—30 минг йил аввал одам Ер юзини эгаллаши билан шакллана бошлади. Ўша даврда кўпчилик ирқий белгилар мосланиш хусусиятига эга бўлганлигидан муайян муҳит шароитида табиий танланиш туфайли мустаҳкамланиб борган. Мас, экваториал иркда терининг кора ранги ультрабинафша нурлар таъсиридан ҳимояловчи, бурун катагининг кенг бўлиши нам тропик иқлим шароитида сув буғланишини кучайтирувчи, тананинг узун бўлиши тана юзасини тана ҳажмига нисбатан кенгайтириш орқали терморегуляцияни амалга оширувчи восита сифатида вужудга келган.

Барча Ирқлар Homo sapiens ra xoc бўлган умумий хусусиятларга эга: уларнинг барчаси биологик ва психик жиҳатдан тенг бўлиб, эволюцион ривожланишнинг бир хил поғонасида туради. Барча Ирқлар маданият ва цивилизация энг юқори даражада ривожланишида бир хил имкониятга эга. Ҳоз. замон фани мавжуд Ирқлар бир хил қобилиятга эга эмаслиги, улар эволюциянинг турли босқичларида турганлиги тўғрисидаги ирқчилик ғояларини инкор этади. Одам Ирқларни «миллат», «тил гурухи» тушунчалари билан аралаштириб юбормаслик ло-зим. Битта миллат таркибида ҳар хил Ирқлар ва, аксинча, битта ирқнинг ўзи турли миллатлар таркибига кириши мумкин.

Ад.: Нестурх М. Ф., Человеческие расы, М., 1965; Алексеев В. П., Географические очаги формирования человеческих рас, М., 1985; Проблемы эволюционной морфологии человека и его рас, М., 1986.