ИРКУТСК

ИРКУТСК — РФ даги шаҳар (1686 й. дан), Иркутск вилояти маркази. Ангара дарёсига Иркут дарёси қуйиладиган жойда. Байкал кўлидан 66 км ғарбда. Т. й. станцияси, Ангара дарёсидаги пристань. Аэропорт бор. Аҳолиси 580 минг киши (1990-й. лар ўрталари). 1661 й. да вужудга келган. Ангара дарёсида Иркутск ГЭС қурилган. Машинасозлик саноати ривожланган (оғир машинасозлик, станоксозлик, авиация, электротехника з-длари бор). Слюдага ишлов бериш ф-каси (радио ва электр саноати учун деталлар), озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Россия ФА Сибирь бўлимининг илмий маркази, 8 олий ўқув юрти (шу жумладан, ун-т), 4 театр, мемориал мажмуа, дирк, телемарказ, планетарий, ўлкашунослик ва бадиий музей-дар ишлаб турибди.