ИРАМ БОҒИ

ИРАМ БОҒИ, Боғи Эрам — мифологик боғ. Шарқ халқлари оғзаки ижодидаги парилар макони. Ирам боғи гул-зор, мевазор ва ўтлоқзор билан қопланган беқиёс гўзал афсонавий, тилсимли силсила боғлар сифатида талқин этилади. Мифологияга кўра, Яманда, баъзан Шомда деб тасаввур этилган. «Гўрўғли» достонлар туркумидаги Юнус пари, Мисқол парилар Ирам боғилик бўлиб, бу боғ париларининг раҳнамоси, Чам-бил юртида эса ботирлар мураббияси, эл-юрт ҳомийси сифатида тасвирланган.