ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ

ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ — турли корхона ва тармоқларнинг, шунингдек, мамлакатларнинг и. ч. соқасида бирбирига яқинлашуви, улар ўртасида узвий иқтисодий алоқалар ўнатили-ши, мамлакатлараро ягона умумий хўжаликнинг шаклланиши жараёни. Иқтисодий интеграция бутун бир мамлакатлар миллий хўжаликлари даражасида, шунингдек, корхоналар, фирмалар, компаниялар, корпорациялар даражасида ҳам куза-тилади. Иқтисодий интеграция ишлаб чиқариш-технологик алоқаларнинг кенгайиши ва чуқурлашувида, ресурслардан ҳамкорликда фойдаланиш, капиталларни бирлаштиришда ҳамда иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида бирбирига қулай шароитларни яратишда, ўзаро тўсикларни олиб ташлашда намоён бўлади. Иқтисодий интеграция асосида меҳнат тақсимоти ётади. Меҳнат тақсимоти туфайли айрим маҳсулотлар эмас, балки деталлар ҳам ихтисослашган корхона ва тармоқларда ишлаб чиқарилади. Шу тариқа корхона ва тармоқлар ўзаро яқин ва мунтазам иқтисодий алоқа боғлайди. Аввало, корхоналар ўртасида Иқтисодий интеграцияи юз беради ва уларнинг бирлашмаси вужудга келади, сўнгра Иқтисодий интеграция тармоқлараро миқёсда юз бериб, йирик и. ч. мажмуалари пайдо бўлади. Бир тармоқ доирасида горизонтал интеграция, тармоқлараро эса вертикал И. и. юз беради. Вертикал Иқтисодий интеграцияга агросаноат мажмуи мисол бўлади, у қ. х., озиқ-овқат, қ. х. машинасозлиги, кимё саноати ва б. ни ўз ичига олади. Меҳнат тақсимоти халқаро миқёсда амалга ошиши билан хўжалик ҳаёти байналмилаллашади, моддий маҳсулот яратишда турли мамлакатларда корхона ва тармоклар қатнаша боради, бинобарин, мамлакатлараро Иқтисодий интеграция юзага келади, бунинг натижасида мамлакатлар иқтисодиётида ихтисослашиш юз беради ва мамлакатлар бир-бирларига маҳсулотлар ва хизматлар етказиб беради. Шу сабабли ҳоз. даврда халқаро Иқтисодий интеграция энг юқори даражадаги ва етакчи интеграция кўриниши ҳисобланади.

Халқаро Иқтисодий интеграция узоқдавом этадиган кўп босқичли жараён бўлиб, турли шаклларда юз беради. Биринчи босқичда турли мамлакатлар ўртасида эркин савдо-сотиқ олиб бориладиган, божхона тўловлари, экспорт квоталари бекор қилинган эркин савдо зоналари ташкил этилади. Натижада давлатлараро товар айирбошлашда инте-грациялашув юз беради. Иккинчи босқичда эркин иқтисодий зоналар шаклланиб, бу ерда ҳам бир неча мамлакатлар бирлашади. Бу босқичда ин-теграцион алоқалар савдо-сотиқ билан чекланмасдан саноат, банк, суғурта иши ва технология соҳасида ҳам юз беради. Бу зоналар очиқ иқтисодий худудлар ҳисобланади, иқтисодий алоқалар эркин ва кўп қиррали бўлиб, барча иқтисодиёт субъектлари имти-етларга эга бўладилар.

Учинчи босқичда умумий бозор шаклланади. Умумий бозорни ташкил этган мамлакатларнинг миллий бозорлари бирбири учун очиқ бўлади, амалда миллий бозорлар бирла-шиб, мамлакатлараро умумий бозор вужудга келади. Бу бозорда барча товарлар эркин, ҳеч бир чекловларсиз кўчиб юради. Иш кучи, капитал ва товарлар бир мамлакатдан бошқасига ўтади, қайси мамлакатда ресурсни ишлатиш қулай бўлса, у шу ерга бориб жойлаша олади. Умумий бозорда иқтисодий чегаралар амалда бекор килинади, божхона тўловлари, экспорт квоталари, товар сифатига талаб минимал дара-жага келтирилади. Умумий бозор дастлаб 1957 й. дан Европада шаклланган (қ. Европа Иттифоқи). Тўртинчи босқичда Иқтисодий ва валюта ит-тифоқи доирасида интеграция юз беради. Бу ерда интеграцион алокалар савдо-сотиқ ва ишлаб чиқариш билан чекланмай, молия, пул муомаласи ва банк тизимига ҳам кириб боради. Европа Иттифокига кирган 15 мамлакатдан 12 тасида 2000—2001 й. ларда умумий пул — евро муомалага киритилди, миллий пуллар муомаладан аста-секин чиқарилди, ягона солиқ тизими жорий этилди, миллий бюджетлар сакланган ҳолда ягона, умумий бюджет ҳам ту-зиладиган бўлди. 21-а. бошларидаги ин-теграциянинг энг юқори шакли бўлган Иқтисодий ва валюта иттифоқи мамлакатлар иқтисодиётини юксак даражада бирлаштиради, иқтисодий умумийликка устуворлик беради, аммо айрим мамлакатлар мустақиллигини маълум даражада чеклайди (миллий парламентлар ва ҳукуматларнинг бир қатор ваколатлари Европа Иттифоқининг умумий органларига берилган).

Ҳоз. даврда жаҳоннинг бошқа минтақаларида ҳам интеграция жараёнлари жадал бормоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, АҚШ, Канада ва Мексикани бирлаштирган Шим. Америка уюшмаси, Жан. шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН), Тинч океан регион уюшмаси (АТЭС), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида интеграцион ҳамкорлик кучайиб бормоқда. 1991— 2002 й. ларда Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий интег-рациясини чуқурлаштириш йўлида жиддий ишлар амалга оширилди: зарурий ҳуқуқий ва ташкилий шартшароитлар яратилди, давлатлараро кен-гаш тузилди, ижроия қўмита, Марказий Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банки ташкил этилди.

Ад.: Каримов И. А., Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳцид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997.

Аҳмаджон Улмасов, Дилером Тожибоева.