ИҚОН ЖАНГИ

ИҚОН ЖАНГИ — чор ҳукумати бос-қинчиларига қарши сарбозлар ва кўнгиллилардан иборат ватан ҳимоячилари жанги (1864 й. нояб.). Қўқон хонлигининг лашкарбошиси Алимқул Тошкентда катта ҳарбий тайёргарлик кўрган. Унинг қўшини (12 минг киши) йўлга отланганида қаттиқ совуқ тушиб, ҳатто қорнинг баландлиги оту туя кўкрагигача келадиган даражада эди. Шунга қарамай, Алимқул қўшини йўлни да-вом эттириб Чулак мавзеига келган ва Иқон қишлоғи атрофида Серов бошчилигидаги ҳарбий қисмни қуршаб олган. Оғир аҳволга тушиб қолган Серовни ҳимоя қилиш учун Туркистон ш. дан 170 солдат ва икки замбарак юборилган. Ватан ҳимоячилари қахрамонона жанг қилиб душман кучларини саросима ва ваҳимага солиб қўйган. Улар бир кечакундуздан кейин ҳар хил нарсалар намат, дарахт шохлари, қору муздан тўсиқ ясаб, уни олдиларига қўйиб юмалатиб рус аскарлари турган жойга яқинлашган. Уларнинг орқасидан паналаб келган навкарлар тўсатдан душманга ҳужум қилиб ғалаба қозонганлар. Бу ғалаба Иқон жанги номи б-н тарихда ўчмас из қолдирган.