ИҚЛИМШУНОСЛИК — иқлим ҳақидаги фан. И. 2 тармоққа бўлинади: турли хил иқлимларнинг таркиб топиш сабабларини ўрганадиган генетик Иқлимшунослик (бу, одатда, умумий Иқлимшунослик деб аталади) ва иқлимнинг инсон фаолияти объектларига ва инсоннинг ўзига, шунингдек, турли табиий ҳодисаларга таъсирини ўрганадиган амалий Иқлимшунослик табиий географик фанлар туркумига Кириши билан бирга, метеорологиянннг бир бўлими бўлганлиги учун геофизиката ҳам яқин.
Генетик Иқлимшуносликнинг асосий вазифаси иқлим пайдо бўлишида, шунингдек, турли жойлардаги иқлим тафовутлари ва иқлимнинг асрий ҳамда даврий ўзгариб, такрорланиб туришида иқлим ҳо-сил қилувчи омилларнинг ролини аниқлашдан иборат. Ўрганиш объектлари ва тадқиқот усулларига кўра, генетик Иқлимшуносликни 5 бўлимга ажратиш мумкин:
1) иссиқлик балансини ўрганувчи Иқлимшунослик иқлим ҳосил қилувчи жараёнларнинг негизи ҳисобланган Қуёш радиациясининг Ер юзасига ва атмосферага тушиши ва у жойларда сарф бўлишини ўрганади;
2) синоптик (ёки динамик) И. иқлимнинг таркиб топишида атмосфера диркуляциясининг ролини ўрганади;
3) на-зарий Иқлимшунослик математикусуллардан фойдаланиб, иқлим ҳосил қилувчи омилларнинг кўрсаткичлари (Ер юзига ис-сиклик тушиши ва сарфланиши, фаол қатламнинг физик хусусиятлари ва б.) ва атмосферанинг умумий хусусиятларига асосланиб, иқлим характеристи-касини аниқлайди; 4) микроиқлимшунослик микроиқлим ва маҳаллий иқлимнинг шаклланишига ер усти хусусиятларининг (рельеф, ўсимликлар ва б.) роли ва таъсирини ўрганади;
5) палеоиқлимшунослик астрономия, геол., археология ахборотларидан, йилномалар ва б. дан фойдаланиб, иқлимнинг узоқ ўтмишдаги ўзгаришларини ва уларнинг сабабларини ўрганади.
Амалий Иқлимшунослик инсон фаолиятининг турли соҳаларини режалаштириш — қ. х., транспорт, қурилиш, даволаш, дам олиш, туризм ва ш. к. ни ташкил қилишни илмий жиҳ. атдан асослаш учун иқлимнинг турли объектларга таъсирини ўрганади.
Икдимий р-нлаштириш — жойларни (вилоят, ўлка, материк, океан ва ҳ. к.) иқлим шароити деярли бир хил бўлган зона ва ўлкаларга бўлиш, иқлимнинг табиий ўзгариб туриш кўрсаткичлари ва унинг сабабларини аниқлаш, шунингдек, кузатишларни таҳлил қилишнинг рационал усулларини яратиш Иқлимшуносликнинг муҳим бўлимларидан бири. Бу бўлим халқ хўжалигининг турли тармоқларига хизмат кўрса-тишда, айниқса, қ. х. экинларини жойлаштириш, янги ерларни ўзлаштириш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш тад-бирларини ишлаб чиқиш ва б. да жуда катта аҳамиятга эга. Конкрет ҳудудларнинг иқлимини таърифлаш климатография деб аталади.
Ўртаосиёлик буюк олимлар Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва б. нинг асарларида метеорология ва Иқлимшунослик назария-сига доир жуда кўп ноёб фикрлар мавжуд. Мас, Беруний фикрига кўра, ҳавонинг ҳолати «..мазкур жойнинг табиатига боғлиқ, унинг тоғларда ёки денгиз бўйида турганлигига (боғлиқ), шунингдек, жойнинг баланд-пастлиги ва қайси кенгликда — шимолроқдами ёки жануброқдами, ўрнашганлигига боғлиқ».
Иқлимшунослик фанининг ривожланишида Ғарбий Европада 19-а. —20-а. бошларида А. Гумбольдт, В. Ю. Визе, В. Кеппен, Ю. Хаин каби олимларнинг илмий изланишлари, 20-а. да рус олимларидан А. И. Воейков, Е. С. Рубинштейн, О. А. Дроздовнинг Иқлимшунослик материалларини ишлаб чиқиш усуллари, Л. С. Берг, Б. П. Алисов ва б. нинг Ер шари иқлимларини тас-ниф қилиши, Е. Н. Блинованинг иқлим гидродинамикаси назарияси, В. В. Illy-лейкиннинг муссонлар, М. И. Будиконинг радиация ва иссиклик баланси хақидаги таълимотлари муҳим ўринда туради.
Ўзбекистонда Иқлимшунослик ривожланишига 1921 й. да ташкил этилган Туркистон метеорология илмий тадқиқот ин-ти катта таъсир кўрсатади. Иқлимшуносликнинг иккала тар-моғи ҳам жуда кенг ривожланди. В. А. Бугаев, Л. Н. Бабушкин, В. А. Жоржио, Л. А. Молчанов, А. А. Скворцов, Ф. А. Мўминов, М. Орифхонова ва б. генетик ва амалий Иқлимшунослик назариясига катта ҳисса қўшдилар. Ўрта Осиё иқлимида диркуляцион омилларнинг роли, тропосфера ва стратосферада содир бўлувчи жуда кучли шамоллар, уларнинг самолётлар учишига таъсири, суғориладиган ерларнинг микроиқлими ва қ. х. ўсимликлари ўсиши, ривожланиши ва ҳосилига микроиқлимнинг таъсири ҳақида ва б. илмий хулосалари катта амалий аҳамиятга эгадир.
Ўрта Осиёда метеорология ва Иқлимшуносликга оид илмий ва услубий ишларга В. А. Бугаев номидаги Ўрта Осиё гидрометеорология и. т. ин-ти раҳбарлик қилади. Иқлимшуносликлар натижалари шу ин-тнинг тўпламларида, монография ва даврий нашрларда босилади. Иқлимшунослик соҳасидаги халқаро илмий алоқаларда Жаҳон метеорология ташкилоти ва б. халқаро ташкилотлар фаол қатнашади қ(. Агро-иқлимшунослик, Метеорология, Қишлоқ хўжалиги метеорологияси).
Ад.: Алисов Б. П., П олтараус Б. В., Климатология, М., 1962; Балашова Е. Н., Житомирская О. М., Семенова О. А., Климатическое описание республик Средней Азии, Л., 1960; Бабушкин Л. Н., Агроклиматическое районирование хлопковой зоны республик Средней Азии, Л., 1960; Вопросы региональной синоптики и климатологии Средней Азии, М., 1968; Максудов X. С, Иқлимшунослик асослари. Т., 1978; Бабушкин Л. Н., Климатография Средней Азии, 1981; Мум и нов Ф. А., Погода, климат и хлопчатник, Л., 1991.
Тоҳир Мухторов.