ИҚЛИМ ХАРИТАЛАРИ — маълум ҳудуднинг иқлим хусусиятларини акс эттирадиган географик хариталар. Ме-теорологик элементларнинг кўп йиллик кузатиш маълумотлари асосида тузилади. Иқлим хариталарида иқлимий изочизиқ ўтказилади. Mac, изотермалар ўртача т-раси бир хил бўлган барча нуқталарни, изобаралар атмосфера босимини, изогиеталар ёғин микдорини, изонефалар булут микдорини, изотахалар бир хил тезликдаги шамолларни, изоҳроналар иқлим ҳодисалари (биринчи совуқ тушиши, қор қопламининг пайдо бўлиши ва йўқолиши, дарёларнинг музлаши ва очилиши ва б.) бир хил муддатда бошланадиган жойларни кўрсатади ва ҳ. к. Изочизиклар оралиғи бўёқ ёки штрихлар билан акс эттирилади. Икдимнинг турли кўринишларини таърифлашда ҳам изочизиқлар ишла-тилади: қуёш чиқиб турган давр, ёғин, туман, кучли шамоллар, момақалдироқ, совуқ уриши ва б. ҳам изочизиқлар билан кўрсатилади. Шамоллар шамол диаграммалари б-н, бунда куп эсадиган шамоллар йўналиши баъзан стрел-калар б-н, уларнинг қанчалик тез такрорланиши эса шартли белгилар билан кўрсатилади. Иқлим хариталари кўпроқойлик ва йиллик, баъзида мавсум (давр) учун тузилади. Иқлим хариталари гаиқлимтурларинингтақсимлан иши (ҳудудни иқлимий районлаштириш харитаси) ҳам киради.
Йўлдош Тоғаймуродов, Гулруҳ Ҳамидова.