ИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИ

ИҚЛИМ МИНТАҚАЛАРИ — Ер юза сила кенглик бўйлаб ёки кенгликка яқин йўналишда чўзилган, бирбирларидан қуёшнинг нур энергияси билан иситилишига ҳамда атмосферадаги ҳаво ҳаракатларига кўра фарқ қилувчи зонал минтақалар. Иқлим минтақаларининг ҳосил бўли-шига асосий сабаб Ернинг курра (шар) шаклида эканлигидир. Ер юзида экваториал, 2 субэкваториал (Шим. ва Жан. ярим шарлар учун), 2 тропик, 2 субтропик, 2 мўътадил, субарктика, суб-антарктика, арктика ва антарктика И. м. ажратилган.