ИПАКЧИЛИК СТАНЦИЯСИ, пиллачилик станцияси — ипак курти зотини яхшилаш ва элита тухумлар етиштириш б-н шуғулланадиган муас-саса. Элита тухум тайёрлашнинг 3 йиллик схемаси ишлаб чиқилган. Биринчи йили энг яхши қурт тухумлари алоҳида танланиб, улардан чиққан қуртлар боқилади ва суперэлита ҳамда элита пиллалар ажратилиб, тухумлари олинади; иккинчи йили суперэлита хўжаликларида шу тухумлар очирилади ва қурт боқилади, олинган пиллалар суперэлита цехига топширилади. Бу цехда қуртлари бир текисда ривожланган, ҳосили ва сифати яхши пиллалардан суперэлита тухум тайёрланади. Учинчи йили суперэлита тухумлардан ст-я хўжаликларида қурт боқилиб, пиллалари ст-янинг элита цехига топширилади. Бу ерда ипак қурти тухуми з-длари учун элита тухум тайёрланади.
Ўзбекистонда Андижон, Фарғона, Самарканд ш. ларида пилла наслчилик И. с. лари фаолият кўрсатади (2002).