ИПАК ҚУРТИ КАСАЛЛИКЛАРИ

ИПАК ҚУРТИ КАСАЛЛИКЛАРИ — ипак қуртларида учрайдиган касалликлар. Тут ипак қуртларида, асосан, қуйидаги касалликлар учрайди: Сариқ (вирус) касаллиги ипак қурти, капалаги ҳамда ғумбакларида учрайди. Вирус, асосан, қурт терисидаги жароҳат орқали юқади. Касалланган қурт сарғайиб, ҳар тарафга ўрмалай бошлайди, кўпинча, сўкчакдан тушиб кетади. Қурт танасининг бўғим ораси шишиб, 1—2 кунда нобуд бўлади. Пебрина касаллиги (нозематоз)ни содда паразит — нозема қўзғатади. Қурт паразит спораларини барг билан еб юбориши натижасида касалланади. Касалланган қурт танасида майда қора доғлар пайдо бўлиб, ўсишдан тўхтайди ва нобуд бўлади. Бу касаллик наслдан наслга ўтади. Жонсизланиш касаллиги кўпинча, охирги 3 ёшдаги қуртларда кузатилади. Бунда қурт ичагида ҳар хил бактериялар ичак эпителийсини емириб, қонга ўтади ва захарлайди. Қуртлар ичи кетиб, озади, пилла ичида ғум-бакка айланмай, чирийди, бундай пиллалар қорапачоқ дейилади. Кон чириш касаллиги да бактерия қурт терисининг жароҳатланган жойидан кириб, қонга ўтади. Курт кусиб, барг емай қўяди, танаси қораяди, ҳаракатдан тўхтайди. Лиққоқлик сурункали касаллик. Ипак қурти ёки асалари стрептококклари қуртнинг ўрта ичагини зарарлаб касаллантиради. Курт баргни кам ейди, ичи кетади, териси буришиб, қўнғир тусга киради. Бундай қуртлар кеч пилла ўрайди, пилласи жуда юпқа ва майда бўлади. Ўлган қуртлар буришиб қолади. Мускардина касаллиги да паразит замбуруғлар спораси ипак қурти танасига тушиб, терисини тешади ва иплари (гифалари) қуртнинг ҳамма органига ўсиб киради. Қурт бўшашади, барг емайди, қаракатланмайди, танасида кора доғлар пайдо бўлиб, нобуд бўлади, сўнг мицелийлар танани тешиб, сиртга чиқади, қурт тошдек қотиб қолади. Шу сабабли бу касаллик «тош касаллиги» деб хам аталади.

Кураш чоралари: қурт боқиш санитария қоидаларига риоя қилинади, қуртхона формалин ва хлорамин билан дезинфекцияланади. Ад.: Ғаниева М. Р., Тут ипак қурти касалликлари ва зараркунандалари, Т., 1963.