ИОРДАН

ИОРДАН, Наҳр ушшариъа — Ғарбий Осиёдаги дарё, кўп қисми Иордания худудида. Уз. 252 км. Жабал уш-Шайх (Ҳармун) тизмасидан бошланади. Меридионал йўналишдаги Ҳор (Алҳор) тектоник чўкмасидан оқиб, чучук сувли Ҳавла ва Табария (Ғани-сарет) кўллари орқали ўтади ва Ўлик денгизга қуйилади. Иорданнинг юқори оқимида водийси тор, остоналардан ўтган жойларда шаршаралар ҳосил қилган. Сув сарфи 50 м3/сек. Грунт ва кўллардан сув олади. Энг катта ирмоғи — Ярмукнинг Иорданга қуйилишига яқин жойда тўғон ва катта ГЭС қурилган. Дарёдан суғоришда фойдаланилади. Иордан водийси — Иорданиянинг асосий деҳқончилик р-ни.