ИНТРОДУКЦИЯ (лот. introductio – муқаддима) (мусиқада) — 1) опера, балет, оперетта каби асарларнинг муқаддимаси (увертюра тури). Операда увертюрадан сўнг ижро этилаётган би-ринчи вокал ансамбль ёки хорнинг чиқиши ҳам Интродукция дейилади;
2) симфония, соната, концерт сингари асарлардаги 1 – ёки якуний қисм (финал)нинг муқаддимаси, вазмин суръатли бўлади. Ўзбекистон композиторларининг асарларида ҳам Интродукция учрайди. Мас, А. Козловскийнинг «Улуғбек» операси яккахонлар, хор ва оркестр иштирок этадиган Интродукция билан бошланади.