ИНТРАНЕТ

ИНТРАНЕТ (инг. intranet — ички тармоқ) — интернет технологияси, дастур таъминоти ва қайдномалари асосида ташкил этилган маълумотлар омбори ва электрон жадваллар билан жамоа бўлиб ишлашга имкон берувчи корхона ва ташкилот миқёсидаги компьютер тармоғи.