ИНТОНАЦИЯ

ИНТОНАЦИЯ (лот. Intono — баланд ?талаффуз қиламан) (тилшуносликда) — нутқнинг оҳанги, унинг маромиймусиқий томони; товушнинг навбатманавбат кўтарилиши ва туши-ши. Интонация нутқнинг синтактик маънолари (дарак, сўроқ, буйруқ)ни ҳам ифодалайди. Нутқ қаратилган объектга бўлган сўзловчининг муносабати, ҳиссиёти сўздаги Интонацияда намоён бўлади. Ёзувда Интонация қисман тиниш белгилари орқали ифодаланади. Нутқнинг стилистик хусуси-ятларини фарқлашда, уни шакллантиришда ҳам маълум роль ўйнайди.

Интонацияни нутқ унсури сифатида ўрганиш 19-а. охирларидан бошланган. Ҳоз. Интонациянинг ran турларини ўзаро фарқлашдаги аҳамияти, синтаксис билан ўзаро муносабати ва унинг таркибий қисмлари тадқиқ этилган, матн Интонацияси ва фоностилистика борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда (яна қ. Гап).