ИНТОНАЦИЯ (мусиқада) — 1) ўзаро боғланган бир неча маънони англатувчи назарий-эстетик тушунча, оҳанг, куй манбаи. Кенг маънода — бадиий образни мусиқа товушлари ёрдамида ифодалаш. Мусиқадаги Интонация баландлик жиҳатдан (ноталар воситасида) белгиланиши ва маълум лад тизимига асосланиши билан нутқ И. сидан фарқ қилади. Мусиқавий Интонация миллийлик хусусиятига эга. Баъзан йирик тарихий ўзгариш (инқилоб содир бўлиши, ижтимоий тузум алмашиши каби)лар шу давр мусиқа Интонациясида бурилиш ясайди. Тор маънода — куйнинг бир неча товушдан иборат ифодали парчаси, оҳанг бўлаги. Мусиқавий Интонация антик давр, ўрта асрлар (жумладан, Шарқ мусиқа назарияси)да ва Уйғониш даврида ўрганила бошланган. Француз маърифатпарварлари (Ж. Ж. Руссо) ва уларнинг издошлари (А. Гретри, К. Глюк), 19-а. дан бошлаб рус композитор (А. Дарго-мижский, М. Мусоргский) ва мусика танқидчилари (А. Серов, В. Стасов, Б. Яворский) бу соҳага муҳим ҳисса қўшган. 20-а. да мусиқа Интонация сининг асосий масалалари бўйича мусиқашунос акад. Б. Асафьев мукаммал таълимот яратган;
2) созларда, айниқса, най, сурнай, ғижжак каби пардасиз турларида куй чалишда, шунингдек, ашула айтишда товушларни баланд-пастлик жиҳатидан аниқ (куйни бузмай) ижро этиш соф (тоза) Интонация лашга киради.
Ад.: Асафьев Б. (И. Глебов), Музыкальная форма как процесс, Л., 1963; Интонация и музыкальный образ (Сборник статей), М., 1965.