ИНТЕРПОЛЯЦИЯ

ИНТЕРПОЛЯЦИЯ (лот. inter – орасида ва polio — текислайман) — 1) математикада — бир неча нуқтада берилган функция қийматларидан шу нуқталар орасидаги нуқталарда функциянинг тақрибий қийматини топиш. Интерполяциядан фарқли равишда экстраполяция да функциянинг тақрибий қиймати берилган нуқталардан ташқаридаги нуқталарда топилади;

2) статистикада — воқеалар қаторинингоралиқ ҳадлари тахм. қийматларини математик усулда ҳисоблаб топиш; қаторнинг номаълум қийматларини топиш. Қаторнинг номаълум қийматлари қаторнинг маълум ҳадлари орқали ҳисоблаб топилади ёки микдори аниқ бўлган бошқа ҳадлар билан ўзаро боғлиқяиги асосида аниқланади.