ИНТЕГРАЛ ҲИМОЯ УСУЛИ, уйғунлашган ҳимоя усули (ўсимликлар ҳимоясида) — ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан, шунингдек, бегона ўтлардан ҳимоя қилишнинг табақалашган тизимини яратишда турли усуллар (агротехник, механик, физик, биологик, кимёвий ва б.) мажмуи; И. ҳ. у. нинг асосий шарти — дала агробиоценозининг табиий таркибини сақлашдан иборат. Интеграл ҳимоя усулининг асосий вазифаси ишлов бериш воситалари, усуллари, муддатларини зараркунанда ҳашаротлар ва касаллик қўзғатувчиларни кўплаб йўқотадиган, шу билан бирга уларнинг кушандалари — энтомофагларта зарар етказмайдиганларини танлашдан ҳамда одам, ис-сиққонли ҳайвонлар, асалари, ипак курти ва б. ни пестицидларнинг заҳарли таъсиридан ҳимоя қилиш чораларини излаб топишдан иборат. Ҳоз. замон тушунчасига кўра, Интеграл ҳимоя усули — маълум агробиоценоз доирасида ички ва популяциялараро муносабатларни бошқарувчи системадир. Агроценозда пес-тицидлар ва гербицидларни нотўғри қўллаш туфайли рўй берган бузилишлар Интеграл ҳимоя усули қўллашни тақозо этади. Ўсимликка кимёвий ишлов бериш ҳосилни сақлаб қолишда катта аҳамиятга эга, бироқ кимёвий воситалар одам соғли-ғига, уй ва овланадиган ҳайвонлар, асалари, ипак курти, шунингдек, энто-мофаглар учун жуда хавфлидир.
Интеграл ҳимоя усулини татбиқ қилиш эпифитотиянинг олдини олади. Бунга агротехник, биологик, кимёвий ва механик қарши кураш усулларини алмашлаб ва ўрниўрни билан қўллаш натижасида эришилади. Энтомофагларни сақлаб қолиш ва зараркунандалар сонини хўжаликка зиёни сезилмайдиган даражада ушлаб туришни таъминлайдиган энг зарур тадбирлардан бири — зараркунандалар сонининг зарар келтириши мумкин бўлган иқтисодий чегара хисобларини и. ч. га татбиқ қилишдир. Бунинг учун экин майдонлари текширувдан ўтказилади ва қарши курашишга сарфланган восита ҳамда меҳнатнинг қопланиши учун зараркунанданинг қандай миқцорда бўлиши кераклиги аниқланади. Шунингдек, ўсимликнинг яхши ривожланишини таъминлайдиган ва уларнинг зараркунандаларга нисбатан чидамлилигини оширадиган агротехник химоя тадбирлари сифатини яхшилаб, кимёвий кураш сонини камайтириш мумкин. Кимёвий препаратларни микроби-ологик препаратлар (энтобактерин, дендробациллин) билан алмаштириш, маълум бир ўчоқларда ишлов олиб бориш, қ. х. экинларининг зараркунанда ҳамда касалликларга чидамли навларини экиш ҳам катта аҳамиятга эга (қ. Биологик ҳимоя усули).
Ад.: Элементы интегрированной системы зашиты хлопчатника от вредителей, Т., 1985 Султан Алимуҳамедов.