ИНҚИРОЗ

ИНҚИРОЗ — тараққиётда орқага ке-тиш, таназзул. Ҳар қандай объект ўзининг ривожланиши мобайнида пайдо бўлиш, улғайиш, пасайиш ва ҳалок бўлиш босқичларидан ўтади. Ҳар қандай тизим (объект)нинг нисбатан юқори даражада шаклланган ҳолатидан қуйи даражадаги ҳолатга ўтиш жараёни Инқироз даври дейилади. Ижтимоий ти-зимлардаги Инқироз ларга дифференциал ёндошиш керак. Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий соҳалардаги Инқирозлар, одатда, мустақил рўй беради, баъзан эса ҳаммаси комплекс тарзда ба-равар бўлади. Бундай ҳолда жамиятнинг умумий Инқирози бошланади.