ИННОВАЦИЯ БАНКИ

ИННОВАЦИЯ БАНКИ — асосан, техник ва технологик янгиликларни, энг янги ишланмаларни такомиллаштириш, венчур капитални кредитлаш бўйича банк операцияларини амалга оширадиган ихтисослаштирилган банк. Асосий капитали ўз маблағлари ҳисо-бидан ва мижозлар қўйилмалари ҳисо-бидан ташкил топади. Бундай банкларнинг кредитлари, одатда, узок, муддатга берилади. 1958 й. да ташкил этилган Европа инвестиция банки жаҳондаги энг йирик Инновация банки дир. Ўзбекистонда Инновация банки ва-зифаларини бажарадиган «Ипак пули» акциядорлик инновация банки 1990 й. дек. дан фаолият кўрсатади.