ИНКУБАЦИЯ

ИНКУБАЦИЯ — (лот. incubatio — тухум босиш) — 1) паррандачиликда — инкубаторларда парранда тухумидан жўжа очириш. Миср ва Шарқий Осиёда қадимдан, Европада 14-а. дан маълум. 19а. охири — 20-а. бошларидан Европа ва АҚШда амалда кенг қўлланилди, 20-а. нинг ўрталаридан уй паррандаларини купайтиришнинг асосий усулига айланди. Ҳоз. замонавий паррандачиликда йил бўйи давом этади. Уй паррандаларининг ҳамма турлари тухумларидан Инкубация йўли билан жўжа очириш мумкин. Асосан, инкубаторпаррандачилик ст-яларида, паррандачилик ф-калари, шунингдек, хонадонларда Инкубациядан фойдаланилади. Уруғланган, нуқсонсиз, серпушт парран-дадан олинган 5—8 суткалик ва 8—12° ҳароратда сакланган, тоза, усти силлиқ, овоскопда текширилган тухумлар Инкубация учун ярокли бўлади. Серпушт зот товуқ тухумининг инкубацион муддати 21 кун, гўштдор зотлари учун 21,5 кун, курка ва ўрдак тухуминики 27 — 28 кун, ғозларники 28,5—30 кун, бе-дананики 17 кун. Товуқ ва куркалар ту-хуми ҳаво ҳарорати 37,5—37,6°, нисбий намлиги 48—52% да Инкубация қилинади. Инкубация режими омиллари асосан, инкубаторларда ҳавонинг ҳарорати, намлиги ва алмашиниб туриши ҳамда вақт-вақти билан тухумларни айлантириб туришдан иборат;

2) балиқчиликда — уруғланган балиқ тухумини чавоқ чиқишига қадар сув ҳавзаси ёки инкубация аппаратларида саклаш. Баҳорда тухум қўядиган балиқлар увилдириғи Инкубацияси бир неча сутка, кузда тухум қўядиган балиқлар увилдириғи Инкубацияси бир неча ой давом этади. Тухумдан чиққан чавоқлар махсус ҳавза ёки ҳовузларда боқилади. Балиқчилик з-дларида Инкубация аппаратларидан фойдаланилади;

3) пиллачиликда — тут ипак қурти тухумидан пилла қурти чиқариш (қ. Ипак қурти тухуми инкубацияси).

Сайфиддин Азимов.