ИНКОНЕЛЬ

ИНКОНЕЛЬ — асосини никель ташкил қилган иссиқбардош қотишма. Тар-киби: 0,15% углерод, 75—76% никель, 12—15% хром, 6—9% темир, 1% ча марганец, 0,5% ча кремний, 0,5% ча мис. Қотишма 900° гача т-рада юқори мустаҳкамликка ва зарбий қовушоқликка чидамлилиги билан ажралиб туради. Инконельдан ясалган буюмлар яхши пай-вандланади. Инконельга титан, молибден ва алюминий қўшиб (жами 14% чамаси-да), янада мустаҳкам қотишма олинади. Инконель кимё ва озиқ-овқат саноати аппаратлари, авиация двигателлари, газ турбиналари, реактив двигателларда ишлатилади.