ИНЖИЛ

ИНЖИЛ, Евангелия (юн. euangelion — хушхабар) — Иисус Христос (Исо Масиҳ) ҳақида ҳикоя қилувчи христианлик асарларининг умумий номи. Библиянинг бир қисми. Яҳудийларнинг Қадимги аҳдчаан фарқ қилиш учун Инжил Янги аҳд деб номланган. Қонунлаштирилган (черков томонидан «Янги аҳд» таркибига киритилган) ва қонунлаштирилмаган (ибодат чоғида қўлланилмайдиган) асарларга бўлинади. Юнон тилида яратилган. 2-а. лардан бошлаб юз йилликлар давомида таркиб топа борган. 4-а. бошида яхлит ҳолга келган ва черков томонидан христианларнинг муқаддас китоби, деб эълон қилинган. Асосий қисми апостоллардан Матфей, Марк, Лука ва Иоаннинг Иисус ҳаёти ва таълимоти ёритилган Инжил лардан иборат. Инжил ларда Иисус сий-мосида инсонлар узок, кутган ва уларга нажот йўлини кўрсатиб берган мессия (масиҳо) нинг дунёга келиши, ўз линий қарашларини тарғиб этиши, кўрсатган мўъжизалари, одам зотининг гуноҳларини ювиш учун чеккан уқубатлари, хиёнат туфайли айбланиб, чор-мих қилиниши ва сўнг қайта тирилиши ҳақидаги ривоят ҳамда хотиралар келтирилган. Айрим ривоятларда Иисус инсон ва масиҳ сифатида талқин қилинса, бошқаларида инсон қиёфасидаги Худо, тирилгандан сўнг эса ота-Худо ҳузурига қайтиб борган ўғил-Худо деб таъкидланади. Инжилда унинг таржи-маи ҳолига оид воқеалар билан ёнма-ён пайғамбарона ҳикматли сўзлари, иб-ратомуз масаллари кжсак бадиий ус-лубда баён этилади. Шунингдек, 2 улуғ апостол — Петр ва Павелнинг яҳудийлар ва мажусийлар орасида динни ёйиш мақсадида амалга оширган ишлари, кўрган машаққатлари тўғрисидаги ҳикоялар, Қад. Римдаги айрим йирик шаҳарларнинг фуқароларига, диний жамоаларнинг пешволарига йўлланган мактублари ва б. ўрин олган. Фаластин ва эллинлар диёрида Инжилнинг тарқала бориши, Рим императори Нерон замонида христианларнинг қувғунга учраши каби тарихий воқеалар ҳам ўз аксини топган.

Қуръони каримда Инжил илоҳий китоблар сирасига киритилади ва Аллоҳ Исо Масиҳга йўллаган китоб, деб таърифланади. Қуръонга кўра, Инжилда Муҳаммад (ас) нинг туғилиши башорат қилинган, аммо христианлар Инжилнинг асл матнини бузишган.

Инжил Ғарб маънавияти ва маданияти тарихида чуқур из қолдирган, жаҳонда энг кўп тарқалган ва таржима қилинган асарлар сирасига киради. Инжилнинг илк босма нашрлари кардинал Химе-нес (1514), Роттердамлик Эразм (1516), ака-ука Элзевирлар (1546) томонидан тайёрланиб, чоп этилган. Ўзбек тилидаги тўлиқ нашри кирилл ёзувида 1992 й. да сўзбоши, луғат, жадвал ва рангли суратлар билан бирга Библияни таржима қилиш ин-ти (Стокгольм) томонидан чиқарилган (таржимон — Иброҳим Абаев).