ИНГИЧКА ВОЛЬФРАМ КОНИ

ИНГИЧКА ВОЛЬФРАМ КОНИ — каттақўрғон ш. дан (Самарқанд вилояти) жан. шарқца Зирабулоқ тоғларида жойлашган кон. 1941 й. А. М. Енгаличев топган, Ингичкасой номи билан аталган. Кон 1943 й. ишга туширилган. Ингичка вольфрам конининг истикболини аниқлаш ва разведка қилишда Ҳ. М. Абдуллаев, А. В. Королев, Н. В. Лиценмаер, И. Ҳ. Ҳамробоев, Н. Д. Ушаковлар қатнашган.

Ингичка вольфрам кони геологик тузилишида юқори карбон — қуйи пермь даври отқинди ва юқори силур даври метаморфик жинслари иштирок этган. Отқинди жинслар биотитли гранодиорит, гранит ва лампрофир, аплит дайкалари, пегматитлардан иборат. Чўкинди метаморфик жинслар мармарлашган охактош, слюдали сланецлар ва турли таркибли роговиклардан тузилган. Ингичка вольфрам кони даги вольфрам рудаси (шеелит) юқори силур даври мармарларининг гранодиорит ва гранитлар билан туташган жойларида ҳосил бўлган. Шеелит 2—3 см катталикдаги кристалл ва баъзан ертомирчалар ҳолида учрайди. Шеелитдан ташқари конда пирротин, пирит, халькопирит, касситерит, молибденит ва б. минераллар ҳам бор. Вольфрамли скарнларнинг калинлиги 5—10 см дан 15—20 м гача, уз. 100—600 м, баъзан 1,5—2 км гача, чуқ. 800 м. Вольфрам рудаси массасининг 90% қатламсимон скарнларда, 10% часи скарнли томирларда ва аляскитларда, қолган 1% часи чўкинди жинсларининг қатламлари орасида жойлашган. Ингичка вольфрам кони туфайли Ингичка шаҳарчаси барпо этилган.