ИНФОРМАЦИЯ ТАРМОҒИ

ИНФОРМАЦИЯ ТАРМОҒИ — информация (ахборот) ни ишлаб (ўрганиб) чиқишнинг ўзаро ҳамкорлашувчи ва маълумотларни узатиш каналлари орқали боғланувчи автоматик ти-зимлар мажмуи. Маҳаллий (локал) ва ҳудудий (территориал) турлари бор. Маҳаллий Информация тармоғи корхона, ташкилот ва хўжалик микёсида иш юритади. Му-айян корхона (ташкилот, хўжалик) бўлимлари (цехлари, омборхоналари, бригадалари ва б.) орасидаги информация алмашинув жараёнлари, асосан, ЭҲМ, компьютерлар тизими (эскича услубда ишлайдиган жойларда радио, телефон алоқа) орқали амалга оширилади. Ҳудудий Информация тармоғи минтақалар, мамлакатлар ва худудларни қам-раб олади. Бундай Информация тармоғи кенг кўламли бўлиб, минтақа (мамлакат, ҳудуд) лараро информация (ахборот) алма-шинуви, асосан, интернет тизими (сунъий йулдошлар, телеграф, телетайп, телефакс ва б.) орқали амалга оширилади (яна қ. Информатика, Информация назарияси)