ИНДУСТРИАЛ МОЙЛАР

ИНДУСТРИАЛ МОЙЛАР, саноат мойлари — машина ва механизмларни мойлаш учун ишлатиладиган нефть маҳсулотлари. Қовушоқлик даражасига кўра енгил, ўрта ва оғир мойларга бўлинади. Енгил Индустриал мойлар (50° да қовушоқлиги 5 — 10 ест (1сст = 10 6 м2/ сек), қотиш т-раси ?қ=25° гача) — велосит, техник вазелин, сепаратор мойи. Тўқимачилик саноатидаги йигириш ва пишитиш ма-шиналари, тикув машиналари, металл ишлаш станокларининг шпинделлари, назорат-ўлчаш асбобларини ва б. ни мойлаш учун ишлатилади. Ўрта Индустриал мойлар (50° да қовушоклиги 10—50 ест, қотиш т-раси ‘қ=30°) — урчуқ мойи, машина мойи, телеграф мойи. Ўртача тезлик ва нагрузкада ишлайдиган машина ва ме-ханизмлар, кичик қувватли электр дви-гателлар ва металл ишлаш станокларининг гидротизимлари шундай мойлар билан мойланади. Оғир Индустриал мойлар (100° да қовушоқлиги 10—30 ест, қотиш т-раси анча юқори) кичик тезликларда, лекин катта нагрузка билан ишлайдиган саноат ускуналари, мас, темирчилик-пресслаш ускуналари, тишли узатмалар ва б. ни мойлаш учун ишлатилади.

Саноат мойлари, турбина мойлари, компрессор мойлари, гидравлик мойлар, буғ оқимли вакуум насосларда иш жисми сифатида ишлатиладиган мойлар хам Индустриал мойлар ҳисобланади.