ИНДУКТОТЕРМИЯ

ИНДУКТОТЕРМИЯ (лот. inductio – киритмоқ ва юн. therme — иссиқ) — электр билан даволаш усулларидан; бунда бемор баданининг муайян жойига юқори частотали (10—40 мгц) ўзгарувчан ток б-н таъсир этилади. Индуктотермия мах-сус ДКВ2 аппаратида ўтказилади. Яллиғланиш б-н кечадиган, шунингдек, нерв-қон томир касалликларининг ўртача ўткир ёки сурункали хилларини даволашда қўлланади.