ИНДУКТОР (лот. induco — киритаман, уйғотаман) — 1)қиздириш Индуктори — қагтиқ, суюқ ва газсимон ўтказгичларни индукцион қиздирадиган қурилма. Ўзгарувчан магнит майдон ҳосил қилувчи индукцияловчи симдан ва қурилмага электр токи келтирувчи ток ўтказгичдан иборат;
2) телефон И. и — дастаки ишлатиладиган паст (18 — 21 Гц) частотали ўзгарувчан электр токида ишлайдиган магнито-электр генератор. И. нинг айланувчи чу-лғамдан ва икки қўзғалмас тўғри бурчакли доимий магнитдан иборат; қўзғалмас чул-ғам ва айланувчи кўп қутбли ҳалқасимон магнитдан иборат хиллари бор (расм). И. ҳарбий ва қишлоқ телефон алоқада, маҳаллий бата-реяларда ишлайдиган телефон тармоқларида қўлланилади;
3) электр машина И. и — машинанинг уйғотиш чулғами қисми.