ИНДОНЕЗЛАР

ИНДОНЕЗЛАР — Индонезиянинг аҳолиси; тили, маданияти ва турмуши жихатдан қардош халқлардан ташкил топган. Мамлакат аҳолисининг 96% ни индонез тилит сўзлашувчи Индонезлар ташкил қилади. Диндорлари — асосан, мусулмонлар. Кенг маънода «Индонезлар» истилоҳи Индонезиянинг барча фуқароларини англатади. Мамлакатдаги халқларнинг умумий сони — 230 млн. га яқин. Улар орасида яванлар, сунданлар, мадурлар, малайялар, режанг-лампонглар, минангкабаулар, батаклар, ачинлар, ма-кассарлар, даяклар ва б. бор.

16-а. да Индонезлар Португалия мустамлака зулми остига тушиб қолганлар, кейинчалик Голландияга қарам бўлганлар. 19-а. охири — 20-а. да ҳоз. миллатлар шакллана бошланган. Индонезлар маданияти рангбаранглиги билан ажралиб туради, шу билан бирга ҳам генетик, ҳам кўп асрлик ички ва ташқи алоқалар натижасида кўпгина умумий хусусиятларга ҳам эга. Индонезларнинг тарихи, иқтисоди ва маданияти ҳақида Индонезия мақоласига қаранг.