ИНДИГО

ИНДИГО (исп. indigo, лот. indicum, юн. indicos — ҳиндча, қиндники) , [(бис(З-оксо-2 индолинилидеи), 2,2 – бисиндолиндиго] — кўк-қизғиш рангли кристалл, 390—392° да парчаланиш билан эрийди, нитробензол, анилин, хлороформ, муз ҳолдаги сир-ка кислота, концентрланган сульфат кислотада эрийди; сувда, ишқорлар эритмаларида, этил спирти ва диэтил-эфирда эримайди.

Индиго қадимий, катта амалий аҳамият касб этган тиббий бўёқлардан ҳисобланади. Уни Indegorera ва индиго тутувчи ўсимликлардан олишган. 19-а. да арзон ва тоза синтетик Индиго ҳосил қилин-ди ҳамда уни саноат миқёсида олина бошланди. Индиго осон қайтарилади, суль-фолаш, галогенлаш ва шу каби электрофил ўрин алмашиниш реакцияларига киришади. Унинг ранги нур таъсирига чидамли, нам ҳолатда ишлашга, ишқаланганда эзилмайдиган ва хлор таъсирига кам бериладиган хусусиятлари билан ажралиб туради. Индиго, асосан, целлюлоза толаларидан қилинган ма-териалларни бўяшда, шунингдек, турли мақсадларда ишлатиладиган пигментлар и. ч. да қўлланилади.