ИНБРИДИНГ (инг. inbreeding, in – ичида ва breeding — кўпайтириш) , инцухт — бир популяция доирасида яқин қариндошлар ёки умумий аждодга эга бўлган организмларни ўзаро чатиштириш. Организмда қариндошлик даражасининг ортиб бориши билан гомо-зиготали организмларнинг вужудга келиши эҳтимоллиги ҳам орта боради. Инбридингнинг энг юқори даражасига ўсимликларни ўзўзидан чанглантириш, ҳайвонларни қон бўйича яқин ёки узоқроқ қариндошлари б-н (она х ўғил), (қиз х ота), (буви х набира) ва ҳ. к. шаклларда уруғлантириш (қочириш) орқали эришилади (қ. Гомозиго-талик). Mac, ўсимликларни ўз чанги билан мажбурий (бир йиллик, гули икки жинсли ўсимликларда) ва қариндош индивидлар чанги билан қайтадан (айрим жинсли, икки паллали ўсимликларда) чангланади. Инбридинг натижасида инбрид (ўз-ўзидан чангланган) линия (инцухт ли-ния)лар олинади. Инбридинг организм белги ва хусусиятларининг авлодларда ривожланиш ва барқарорлашувининг ортиб боришига (константликка) олиб келади. Табиатда ўз-ўзидан чангланувчи ўсимликларда Инбридинг кўпинча четдан чангланиш билан алмашиб келади. Ўз-ўзидан чангланиш ирсий турғунликни, четдан чангланиш эса гетерозис ва ирсий фарқпанишни таъминлайди.
Инбридингдан рецессив аллелларни аниқлашда, организмларнинг кўп аллеллари бўйича гомозигота (соф линиялар) олишда, зот ва навлардаги бирор белгини ривожлантирувчи аллелларни сақлаб қолишда фойдаланилади. Инбридингни қўллаб кўплаб экинлар навлари ва ҳайвонлар зотлари яратилган.