ИМПЕРАТОР САРОЙИ

ИМПЕРАТОР САРОЙИ, Ёпиқ шаҳар — Пекин (Хитой)даги меъморий ёдгорлик. Маъмурий бинолар, турар жой, ибодатхона, боғпарклардан иборат мажмуа шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган. Император саройи курилиши 15-а. нинг 1-ярмида бошланган. Император қароргоҳи (тарҳи 960×750 м) — жан. да Вайгао (Ташқи палата) ва шим. да Нэйтин (Ички хонадон) атрофи тўқ қизил ғиштин девор (бал. 10 м) билан ўралиб, бурчакларига минора ишланган. Деворнинг 4 дарвозаси бор (бош дарвозаси — Уминь). Тайхэмин ва Уминь дарвозалари оралиғида Цзинь-шўйхэ (олтин сув кули) канали устига оқ мармардан осма кўприк ишланган. Мажмуа марказидаги 3 катта палата — Тайхэдянь (1421, 1697да таъмирланган), Чжунхэдянь ва Баохэдянь (15-а., 17—18-а. ларда қайта қурилган), З кўшк ва б. анфилада (бир-бирига туташ хоналар қатори) шаклида барпо этилган. Тайхэдянь кўшки ўртасидаги катта зал (майдони 2300 м2) да император тахти ўрнатилган. Мураккаб ўйма нақшлар билан безатилган. Император саройи 1914 й. дан музей шаҳар ҳисобланади. Унда Хитой санъатининг бой коллекцияси, расмлар галереяси, қимматбаҳо бадиий х. унармандлик, ҳайкалтарошлик ва б. санъат намуналари сакланган.