ИММУНИТЕТ

ИММУНИТЕТ, фотоиммунитет, ўсимликлар иммунитети — ўсимликларнинг касаллик қўзғатувчи микроорганизмларни ўзига юктирмаслик ва улар ажратадиган заҳарли моддалар таъсирига чидамлилик хусусия-ти. Иммунитетни ўсимликларда касаллик қўзғатувчиларга чидамлиликнинг энг юқори даражаси деб хисоблаш мумкин. Иммунитет сиртдан қуйидагича намоён бўлади: касаллик қўзғатувчи ва унинг ўсимликка юқиши учун зарурий шароитлар мавжуд бўлганда Иммунитет ли ўсимликлар касалга чалинмайди, уларда патологик жа-раён вужудга келмайди; иммунитети йўқ ўсимликлар эса бундай шароитда касалликка чалинади. Иммунитетнинг хусусий кўриниши ўсимликнинг чидамлилиги (толерантлиги)дан иборат бўлиб, бунда касаллик юққан ўсимликда ҳосил миқдори ва сифатининг кескин пасай-иши кузатилмайди. Иммунитетнинг намоён бўлиши кўпинча хўжайин-ўсимликнинг ферментлар системаси, фитон-цидлар, фитоалексинлар таъсири, ок-сидланишэнергия алмашинувининг барқарорлиги, баъзи кимёвий бирик-малар миқдори, шунингдек, ўсимликнинг алоҳида морфологик тузилиш ху-сусиятларига боғлиқ. Ўсимликларнинг касаллик қўзғатувчилардан ҳимояланиш механизми яна уларнинг ўта таъсирчанлик реакциясидан иборат. Ўсимликларда бу хусусиятнинг асоси шундан иборатки, касаллик юққан ҳужайралар тезда нобуд бўлади ва уларда касаллик қўзғатувчилар таркала олмайди. Касаллик қўзғатувчилар ва ўсимликлар ҳимояланиш механизмининг турли-туманлиги хусусида ягона назария йўқ. Ўсимликларнинг антигенларга қарши антителалар ҳосил қилиш хусусиятлари ҳам исботланмаган. Ўсимликларда Иммунитетнинг махсус ва гуруҳли хили учрайди. Махсус Иммунитетда ўсимликлар касаллик қўзғатувчиларнинг бирор турига мансуб бўлган биотипга ёки ирқига чи-дамлиликни, гуруҳли Иммунитетда эса уларнинг бир қанча ирқи ёки турига чидамлиликни намоён этади.

Иммунитет ирсий хусусият бўлиб, дурагайлашда наслга берилади. Касалликларга чи-дамли навлар яратишда чидамлилик негизларига эга бўлган ўсимлик шаклларидан фойдаланилади. Mac, ғўзанинг вилтга чидамли Тошкент навларини яратишда чидамлилик манбаи сифатида ёввойи Мексика ғўзасидан фойдаланилган (яна қ. Ўсимликнинг ҳимоя реакцияси).

Абдукарим Зикирёев.