ИЛОНЛИКЎЛ

ИЛОНЛИКЎЛ — Тошкент вилояти Бекобод туманидаги кўл. Сирдарёнинг ўнг соҳилида, Далварзин чўлида, Янгихаёт қишлоғидан 5 км жан. шарқда. Майд. (180 га) ва чуқ. (3—4 м) ўзгариб туради. Сирдарёнинг қолдиқ ўзани ўрнида ҳосил бўлган. Илонликўлга экинзорларнинг ташлама сувлари ва сизот сувлар қуйилади. Қўлда қамиш, қўға ва б. сув ўтлари ўсади. Суви нисбатан шўр. Илонликўлда балиқчиликни ривожлантириш имкониятлари катта.